Магвит Брецепт билан

Таркиби:

фаол моддалар: пиридоксин гидрохлориди – 5 мг, магний цитрати кўринишидаги магний – 50 мг; ёрдамчи моддалар: магний стеарати, картошка крахмали, лактоза;

Тасир этувчи модда(ХПН):

пиридоксин гидрохлориди, магний цитрати.

Препаратнинг савдо номи:

Магвит Б

Фармакалогик гуруҳи:

Минерал қўшимчалар. Бошқа минерал қўшимчалар.

Дори шакли:

капсулалар

оқ рангли, қаттиқ, желатин № 0 капсулалар.

Минерал қўшимчалар. Бошқа минерал қўшимчалар.

A12CS30

Сўрилиши ва тақсимланиши МИЙдан қабул қилинганидан сўнг магнийнинг тахминан 50% сўрилади. Организмда магний асосан ҳужайра ичи бўшлиғида (тахминан 99%) тақсимланади, уларнинг тахминан 2/3 қисми суяк тўқимасига, учдан бир қисми эса силлиқ ва кўндаланг-тарғил мушак тўқимасига тақсимланади. Пиридоксин ингичка ичакда сўрилади, қон оқими билан тўқималарга тарқаланади ва ҳужайраларга ўтиб АТФ ва пиридоксалкиназалар иштирокида фосфат кислотасини қолдиғини органик моддалар молекуласига қўшилишида. Чиқарилиши Сийдик чиқариш тизими магний чиқарилишининг асосий йўли ҳисобланади. Плазмадаги магнийнинг 70% калавали февральацияга учрайди, кейин унинг 95-97% буйрак каналчаларида қайта сўрилади. Сийдикдаги магний ичга қабул қилинган магнийнинг ўртача учдан бирини ташкил этади. Сийдик билан чиқадиган 4-пиридоксил кислотаси пиридоксин катаболизмининг асосий маҳсулоти ҳисобланади.

Ушбу дори воситаси магний сақлайди, қуйидаги симптомлари организмда магний танқислигидан далолат бериши мумкин: асабийлик, таъсирчанлик, кучсиз ҳавотирлик, ўтиб кетувчи чарчоқлик, уйқуни бироз бузилишлари,безовталикнинг меъда-ичак спазмлари кўринишида, юракни тез уриши (соғлом юракда),мушак тиришишлари, санчишларни ҳис қилиш. Магнийни буюрилиши ушбу симптомларни бартараф этишга ёрдам бериши мумкин. Агар бир ой даволангандан кейин яхшиланиш кузатилмаса, ушбу препарат билан монотерапияни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас.

Организмда магнийнинг танқислигини мажмуавий даволашда препарат ичга катталарга ва 6 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан кунига 2-3 марта овқат вақтида буюрилади. Магнийнинг қондаги концентрацияси нормалашганидан кейин даволашни тўхтатиш керак.

Препарат яхши ўзлаштирилади. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – қоринда оғриқлар, диарея. Бошқалар: аллергик реакциялар, тери реакциялари бўлиши мумкин.

Препаратни қўллашга қарши кўрсатмалар бўлиб, унинг компонентларига юқори сезувчанлик, шунингдек яққол буйрак етишмовчилиги (КК минутига 30 мл дан кам), гипермагниемия, 6 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади. Эҳтиёткорлик билан: буйрак функциясининг ўртача даражадаги етишмовчилигида, чунки гипермагниемияни ривожланиш хавфи бўлганида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Магвит® Б6 ва фосфатлар ва калций тузларини сақловчи препаратлар бир вақтда қўлланганида магнийнинг МИЙдан сўрилиши сезиларли камайиши мумкин. Препарат темирни ўзлаштирилиши, тетрациклинни сўрилишини камайтиради. Бирга қўлланганда магний перорал тромболитик воситаларнинг таъсирини сусайтиради. Пиридоксин диуретиклар таъсирини кучайтиради; леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини сезиларли даражада пасайтиради, юрак гликозидлари (миокардда қисқарувчи оқсилларнинг синтезини ошишига ёрдам беради), глутамин кислотаси ва аспаркам (гипокцияга чидамлилик ошади) билан яхши қўшилади.

Калцийнинг ёндош танқислигида магнийнинг организмдаги танқислигини калций препаратларини қабул қилишдан олдин бартараф қилиш керак. Оғир магний танқислиги ва уни сўрилиш бузилишларда даволаш вена ичига юборишдан бошланиши керак. Тетрациклин ва Магвит® Б6  бирга қўлланганида бу препаратларнинг қабуллар орасидаги 3 соатлик интервалга риоя қилиш керак. Сурги воситалари, этанолни тез-тез истеъмол қилинганида, катта рухий ва жисмоний юкламаларда, магнийга бўлган эҳтиёж ошади ва организмда магнийнинг танқислигини ривожланишини хавфи ошади. Капсулаларда лактоза мавжудлиги туфайли, препаратни галактозани туғма ўзлаштираолмаслиги, Лапп лактазаси танқислиги, галактоза-глюкоза малабсорбцияси бўлган пациентларда  қўллаш мумкин эмас. Капсула қобиғининг таркибига кирувчи бўёвчи моддалар аллергик реакциялар чақириши мумкин. Ушбу дори шакли 6 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди. Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилигида, гипермагниемия билан боғлиқ хавфни олдини олиш мақсадида, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. В6 витамини (>200 мг/сут) узоқ вақт давомида қўлланганида (бир неча ой ёки йил) сенсорли нейропатиялар юзага келади, улар одатда даволаш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетади.

Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин. Препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Магний кўкрак сути билан чиқарилади.

Намликдан ва ёруғликдан  ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача ҳароратда сақлансин.

Буйрак функцияси нормал бўлганида магнийни ичга қабул қилиш токсик реакцияларни чақирмайди. Магний билан заҳарланиш буйрак етишмовчилигида ривожланиши мумкин. Токсик самаралари асосан магнийнинг қондаги миқдорига боғлиқ. Симптомлари: АБ ни тушиши, кўнгил айниши, қусиш, марказий нерв тизимини сусайиши, рефлексларни йўқолиши, нафасни сусайиши, кома, юракни тўхташи ва нафасни фалажи, ЭКГ ни бузилишлари, анурия. Даволаш: регидратация, кучайтирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ёки перитонеал диализ ўтказиш керак.

Рецептисиз

Қаттиқ желатин капсулалар №30, №50.

2 йил.